Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Ракат масжидининг имом-хатиби Раббимкул Муҳаммадиев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида вафот этди.
Масжиднинг Telegram каналида хабар қилинганидек, имом Мадинада касал бўлиб, комага тушиб, 26 май куни тонг саҳарда вафот этган.
У ҳаж зиёратига борган ўзбекистонлик зиёратчилар гуруҳининг раҳбари (элликбоши) бўлиб хизмат қилган.
Раббимкул Муҳаммадиев 2019 йилнинг июль ойидан буён Ракат масжидининг имом-хатиби лавозимида ишлаган. Бунинг олдин эса у Олмазор туманидаги Имом Термизий масжидида шу лавозимда хизмат қилган.