Sesh. Iyul 29th, 2025
Oʻzbekistonda bir kunda 256 maktab oʻquvchisi avtomashina haydashda qoʻlga tushdi

Самарқандда 8-синф ўқувчиси мактаб битирув кечасига ўз машинасида бориб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларидан қочишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Идора маълумотига кўра, ўсмир Самарқанд шаҳридаги 37-мактаб ўқувчиси бўлган. Вояга етмаган боланинг отасига нисбатан чоралар кўрилган.

24 май куни соат 14:00 ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб вояга етмаганлар томонидан машина бошқариш ҳолатлари 256 тани ташкил этди, жумладан, 5-синф ўқувчиси ҳам бор. Кўпчилик ҳолатларда ўсмирлар битирув тадбирларига боришган.

Президент Шавкат Мирзиёев 15 май куни видеоселектор йиғилишида айниқса Наманган вилоятида мактаб ўқувчиларига автомобиллар ижарага берилиши ҳолатлари кўпайгани, оқибатида ҳар ойда 10-15 та жиддий жароҳат ва ҳатто ўлим ҳолатлари кузатилаётганини таъкидлади.

Шу муносабат билан у вояга етмаганлар томонидан транспорт воситаларини бошқаришига рухсат берганлик учун жазони кучайтиришга оид қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.

Tomonidan ProfNews