Yak. Iyun 8th, 2025
Oʻzbekiston 6-iyun kuni Qurbon hayitini nishonlaydi

Президент Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат Президент матбуот хизмати сайтида эълон қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2025 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь, жумага тўғри келиши тўғрисидаги маълумотини инобатга олган ҳолда, 6 июнь куни мамлакат бўйлаб Қурбон ҳайити кенг нишонланади.

Муносиб тарзда байрамни ўтказиш учун қулай шароитларни таъминлаш мақсадида, 2025 йил 7 июнь, шанба куни олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари ассоциацияси, Ижтимоий муҳофаза қилиш миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига мувофиқ ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш вазифаси юклатилган.

Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда Қурбон ҳайити байрамлари даврида юртдошларимиз муқаддас зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларни зиёрат қилишлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш бўйича топшириқ олган.

Tomonidan ProfNews