Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 май куни ишчи ташриф билан Қозоғистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Остона халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектeнов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Президент Мирзиёев Марказий Осиё – Италия саммити тадбирларида иштирок этади.