Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари Москвага ишчи ташрифи билан боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Ташриф давомида Ўзбекистон етакчиси Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади.
Шунингдек, бир қатор икки томонлама учрашувлар режалаштирилган.