2025 йилнинг биринчи тўрт ойи давомида онлайн кузатув камералари орқали мамлакат бўйлаб ноқонуний чиқинди ташлаш билан боғлиқ жами 3743 та экологияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Вазирликнинг Вазиятлар маркази ҳозирда республика бўйлаб 250 та онлайн камерани бошқариб, сутканинг 24 соати давомида мониторинг олиб боради.
Ушбу онлайн камералар нафақат ноқонуний чиқиндиларни ташлаш, балки бошқа экологияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш имконини бериб, тезкор чоралар кўриш ва жазолашга ёрдам беради. Ҳуқуқбузарларга белгиланган тартибда қонуний жавобгарлик чоралари қўлланилади.