Yak. Iyun 15th, 2025
Oʻzbekistonda ayrim shifokorlarning maoshlari oshiriladi

Президент “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими ва принципларини такомиллаштириш орқали соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, тажриба-синов лойиҳаси доирасида оилавий поликлиникалардаги тиббиёт ходимларининг тариф ставкаларига қўшимча тўлов белгиланади. Тўлов тузилмасининг тафсилотларини бу ерда топиш мумкин.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) марказий шифохоналаридаги шифокорларнинг ойлик маоши 20 фоизга, ўрта тиббиёт ходимлариники эса 10 фоизга оширилади.

Бундан ташқари, оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) марказий шифохоналаридаги тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун асосий кўрсаткичлар (KPI)га асосан ойлик маошларининг (базавий тариф ставкасининг) 100 фоизигача бонус жорий этилади.

Tomonidan ProfNews